Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари албатта Беларусда бўлиши керак.
Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
"Нима учун Беларусда? Чунки у бизнинг чегарамиз ва бизнинг манфаатларимиз ҳурмат қилинишини хоҳлаймиз, биз Украина бўйича музокаралар олиб борамиз", - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, учта славян халқи ташқаридан аралашувсиз рози бўлишлари яхшироқдир.
"Ҳеч бир америкалик, ҳеч қандай европалик - ҳеч ким бизга яхшилик қилмайди ёки ёрдам бермайди, биз ўтириб, келишувга эришишимиз керак" - деди у.