Дастлабки 10 нафар ўғри Калифорниядаги ёнғинлар пайтида ўғирлик ва ўт қўйиш, уйлардан ўғирланган буюмлар, шу жумладан Emmy мукофоти статуэткаси билан айбланган.
Бу ҳақда Лос-Анжелес округ прокурори Натан Хокман матбуот анжуманида маълум қилди.
Ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилади ва қонун доирасида тўлиқ жазоланади, деган ваъдамиз устидан чиқдик. "Ўн хил одамга айблов қўйилди, улардан тўққиз нафари ўғирликда ва бири ўт қўйишда айбланмоқда", деди Хокман ўз баёнотида.
У айбланувчиларнинг исм-шарифлари билан улар айбланаётган барча жиноятлари рўйхатини тақдим этди. Бир гуруҳ ўғрилар номи номаълум америкалик юлдузнинг уйидан Emmy мукофоти статуэткасини, уч кишидан иборат яна бир гуруҳ ҳужжатлар билан бирга 200 минг долларга яқин пулни, яна бир эр-хотин бир кунда иккита уйни ўғирлаб кетишди. Айрим жиноятчиларнинг муқаддам судланганликларини инобатга олган ҳолда, уларнинг барчаси олти йилдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Учта ўт қўйишда айбланган Эскобар исмли одам тўққиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, дея қўшимча қилди туман прокурори. Унинг қайд этишича, жиноятчиларни зудлик билан қўлга олиш барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва қутқарув хизматларининг яқин ҳамкорлиги туфайли амалга оширилган.