Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лос-Анжелесда ўрмон ёнғинлари сабабли комендантлик соати жорий этилди

Лос-Анжелесда ўрмон ёнғинлари сабабли комендантлик соати жорий этилди

Лос-Анжелес округи расмийлари минтақа бўйлаб 14 минг гектардан ортиқ майдонни ёқиб юборган ўрмон ёнғинлари сабабли комендантлик соати жорий этиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда округ шерифи Роберт Луна маълум қилди.

"Ёнғин содир бўлган жойлар атрофидаги маълум ҳудудларда соат 18:00 дан 6:00 гача комендантлик соати эълон қилинади", деди у. Чора жума куни кечқурунгача тасдиқланади.

Лунанинг қўшимча қилишича, округ хавфсизлик чораларини кучайтириш учун Миллий гвардиядан ёрдам сўраган. "Улар бизга йўл ҳаракати назорати ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишда ёрдам беради", деди у.

ОАВ маълумотларига кўра, Калифорниядаги ёнғинлар вақтида талон-тарож қилганлик учун камида 20 киши ҳибсга олинган. Лос-Анжелес округи Кузатувчилар кенгаши аъзоси Кетрин Баргер матбуот анжуманида “қўлга олинганлар жавобгарликка тортилади”, деб ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда 10 нафар ўлим ҳолати маълум.

Киритилди: Бугун 12:12. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!