Лондон полицияси тўрт кишини яралаган пичоқ ҳужумидан сўнг етти кишини ҳибсга олди.
Sky News телеканалининг хабар беришича, тез тиббий ёрдам ходимлари ва полиция ходимлари Лондоннинг жануби-шарқидаги Бромли-Хай-стритда содир бўлган воқеа жойига тезда етиб келишган.
"10 сентябрь куни соат 14:15 атрофида полиция жанжал жойига чақирилди. Етти киши ҳибсга олинди, уларнинг барчаси ҳибсда. Полиция терговни давом эттирмоқда ва ҳозирги маълумотларга кўра, жамоатчилик учун ҳеч қандай таҳдид йўқ", деб таъкидлади ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари.