Исроил Лондон томонидан Исроил аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан санкциялар жорий этилганига жавоб тариқасида Шарқий Қуддусдаги Британия консуллигини ёпишга қарор қилди.
Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди.
«Британиянинг бу қадами ахлоқан бузуқ ёндашув бўлиб, суверен давлатнинг ички ишлари ва унинг сайлов жараёнига қўпол аралашувни англатади», — дея Саарнинг сўзларини Reuters келтиради.
Шунингдек, ташқи ишлар вазири айрим Британия сиёсатчилари ва мамлакатнинг бошқа фуқароларига Исроилга кириш тақиқланишини маълум қилди.