Бу шартларни бажариш учун уч ҳафта вақт берилган ва агар Вашингтон уларни бажармаса, Ассанж экстрадиция қарори устидан апелляция шикояти бериши мумкин ва у кўриб чиқилади.
Суд Қўшма Штатлардан уч ҳафта ичида қуйидаги кафолатларни тақдим этишни талаб қилади:
◾️ Ассанж сўз эркинлигини кафолатловчи АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатишдан фойдаланиши мумкин бўлиши;
◾️ Австралия фуқаролиги АҚШдаги суд жараёнида унинг манфаатларига зарар келтирмаслиги;
◾️ Агар Ассанж айбдор деб топилса, у ўлимга ҳукм қилинмаслиги керак.
Агар суд бундай кафолатларни олмаса, Ассанж апелляция бериши мумкин. Кафолатлар олинадиган бўлса, унда бу жараённинг охири эмас, апелляция шикояти бўйича якуний қарор қабул қилинишидан олдин томонлар кейинги талабларни илгари суришлари мумкин, дейилади суд томонидан эълон қилинган қарорда.