Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лондон Ҳўрмуз бўғозидаги мудофаа миссияси учун қирувчи самолётлар, дронлар ва ҳарбий кема ажратишини маълум қилди

Лондон Ҳўрмуз бўғозидаги мудофаа миссияси учун қирувчи самолётлар, дронлар ва ҳарбий кема ажратишини маълум қилди

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма миссия учун дронлар, қирувчи самолётлар ва ҳарбий кема тақдим этишини билдирди.

Мудофаа вазири Жон Ҳили сешанба куни бўлиб ўтган вазирлар саммитида ушбу чора-тадбирлар пакетини эълон қилди. Унга денгиз миналарини аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича автоном тизимлар, учувчисиз катерлар ҳамда ҳаво патрули учун "Typhoon" қирувчи самолётлари киритилган.

Ушбу миссияда 40 дан ортиқ давлат иштирок этмоқда ва Ҳилининг сўзларига кўра, у шароитлар имкон бериши билан бошланади.

Жон Ҳилининг таъкидлашича, кўп миллатли ушбу миссия иттифоқчилар билан биргаликда мудофаа характерига эга ва мустақил бўлади. Режага кўра, ҳозирда Яқин Шарққа йўл олган "HMS Dragon" эсминеци ҳам бўғоз хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр бўлади. Шунингдек, Британиянинг "RFA Lyme Bay" кемаси ҳам зарурат туғилганда операцияларда қатнашиши учун замонавийлаштирилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:32. Ўқилди: 173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!