Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Лондон Brexitдан кейин биринчи марта Буюк Британия ва Европа Иттифоқи саммитига мезбонлик қилади

Лондон Brexitдан кейин биринчи марта Буюк Британия ва Европа Иттифоқи саммитига мезбонлик қилади

Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг биринчи саммити душанба куни Лондондаги Ланкастер-хаусда бўлиб ўтади. Британия расмийларига кўра, саммит томонларнинг мудофаа ва савдо соҳаларидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда Brexitдан кейин Лондон ва Брюссел ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очишдан иборат.

Тадбирда Европа Иттифоқидан Европа Кенгаши президенти Антонио Коста, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Кая Каллас ва савдо сиёсати ва иқтисодий хавфсизлик бўйича Европа комиссари Марош Шефчович иштирок этади. Саммит якунлари бўйича Буюк Британия ва ЕИ ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилиши кутилмоқда.

Financial Times газетасининг ёзишича, янги мудофаа пакти Британия компаниялари учун биргаликда қурол сотиб олишда иштирок этиш имкониятларини очиб беради ҳамда икки томон мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини оширади. Реутерс таъкидлаганидек, бунга жавобан Европа давлатлари Лондондан Британия сувларида балиқ овлаш квоталарини оширишни талаб қилди.

The Guardian газетасининг хабар беришича, Буюк Британия ва ЕИ саммитдан кейин “геосиёсий бирдамлик” баёнотини чоп этишни режалаштирмоқда. Нашрнинг ёзишича, ҳужжат муаллифлари АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига Европа давлатларининг жаҳон сиёсатининг энг долзарб масалалари бўйича позициялари бирлигини кўрсатиш ниятида.

The Times газетасининг ёзишича, Британиянинг Европа Иттифоқи билан тузган барча келишувларини уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчисида, фундаментал келишувларга эришилган ва тафсилотлар кейинроқ якунланади. Бунга мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги пакт, шунингдек, Британия ва Европа эмиссияси квоталари савдоси тизимларини бирлаштириш ва британияликларга Европа Иттифоқи мамлакатларида автоматлаштирилган чегара назорат пунктларидан фойдаланишга рухсат бериш киради.

Киритилди: 09:56 19.05.2025. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!