Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лола Гулнора Каримова ҳимоясига отланганлар устидан кулди! (фото)

A A A
Лола Гулнора Каримова ҳимоясига отланганлар устидан кулди! (фото)

Лола Йўлдошева ўз инстаграм саҳифасида истеҳзоли бир пост эълон қилди. Унда қуйидаги сўзлар мужассам.

— Гулнора Каримова ҳимоясига отланганлар оқимини кўриб, хаёлимга икки хил фикр келди. Биринчиси — «асирлик синдром» деган тушунча бор. Яъни инсонлар ўз хоҳишларига қарши ва муттасил қўрқув остида тутқунликда яшасалар вақт ўтиши билан бу ҳолга солган инсонга нисбатан меҳр уйғониши мумкин. Қувонарлиси, бу ҳолат руҳий синдром эмас ва тез ўтиб кетади.
Иккинчиси – жамоадан ажралиб чиқиш қўрқуви. Олимлар унинг сабабини аниқлаш бефойда эканлигини айтишмоқда. Чунки бу қусур туғма бўлади ва у ҳеч қачон йўқолмайди. Афсусдаман, чунки мен доим ижодкор инсоннинг энг катта хусусияти индивидуалликка интилиши деб ҳисоблардим. Ва ўзи учун кимни намуна деб танлашни ҳам билиши керак.
Ҳа, бутун дунё бу – театр, ундаги инсонлар эса актёрлар. Бироқ унда қўғирчоқ театри ҳам бор…

Киритилди: 15:44 27.06.2019. Ўқилди: 13893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!