Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“ЛОГО БИЛИМ“ масканида ногиронлиги бор болаларни уриб ўргатишаётгани айтилди

A A A
“ЛОГО БИЛИМ“ масканида ногиронлиги бор болаларни уриб ўргатишаётгани айтилди

Сампи шифохонаси яқинида жойлашган “ЛОГО БИЛИМ“ масканида ногиронлиги бор болаларни уриб ўргатишаётган экан мазмунидаги хабарлар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида, педагог 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б ни урган ҳолда олиб бораётган машғулоти юзасидан Болалар омбудсманига боланинг онаси Х.Д.нинг мурожаати келиб тушди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди ва у юзасидан туман ИИБ томонидан бугун 5 декабрь куни терговга қадар текширув ишлари бошланди.

Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараённи бормоқда.

Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муомалада бўлиш ҳолатлари Болалар омбудсмани назоратида ва улар юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тизимли равишда иш олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:54 06.12.2023. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!