Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ллойд Остин ва Филиппин президенти мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ллойд Остин ва Филиппин президенти мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва Филиппин президенти кичик Фердинанд Маркос ўртасидаги музокаралар якунида томонлар 2014 йилги келишувга мувофиқ мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

▪️ Энди АҚШ Қуролли Кучлари Филиппиндаги аввал келишилган бешта ҳарбий базадан ташқари яна тўртта ҳарбий базага кириш имконига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар бешта мавжуд объектда инфратузилмани ривожлантириш учун 82 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

▪️ Шундай қилиб, Қўшма Штатлар Хитойнинг Тайванга ва Жанубий Хитой денгизига қарши ҳар қандай ҳаракатларининг олдини олишни кучайтиришни мақсад қилган.

▪️ Мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув АҚШга Филиппин ҳарбий базаларига қўшма машғулотлар ўтказиш, жиҳозларни жойлаштириш ва ҳарбий объектлар, жумладан, ҳаво йўллари, ёқилғи омборлари, вақтинчалик яшаш учун казармалар қуриш учун кириш ҳуқуқини беради.

▪️ Тўртта янги база қаерда жойлашгани кўрсатилмаган. Аммо АҚШ аввалроқ Филиппиннинг Тайванга энг яқин қисми бўлган Лузон ороли ва Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Спратли ороллари қаршисидаги Палаван оролидаги базаларга киришни сўраган.

Киритилди: 18:46 03.02.2023. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!