Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ливиядаги тошқинлар оқибатида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ливиядаги тошқинлар оқибатида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

20 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийларининг билдиришича, мамлакат "эпик даражада фалокат"ни бошидан кечирмоқда.

Мутахассислар қурбонларнинг бундай даражада кўплиги сабаблари ҳақида ҳали ҳам аниқ фикр билдирмаган, аммо деярли кўпчилик узоқ йиллар давомида тўғонларнинг керакли ҳолатда сақланмаганини асосий сабаблардан бири сифатида кўрмоқда. Айнан шу сабабли, "Даниэл" тўфони Ливиянинг шимоли-шарқий қирғоқларига урилганда, тўғонлар ўз вазифасини бажара олмаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ливиянинг Дерна шаҳридаги сув тошқини иқлим ва географик шароитлар қандай қилиб бўронни фалокатга айлантириши мумкинлигига яққол мисолдир.

Киритилди: 23:08 14.09.2023. Ўқилди: 1650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!