Ливия қирғоқлари яқинида 55 нафар муҳожирни олиб кетаётган резина қайиқ ағдарилиб кетди. Натижада 53 киши, жумладан, иккита гўдак ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.
Report нашри хабарига кўра, бу ҳақда Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълум қилган.
Кема 6 феврал куни Ливиянинг Зувара шаҳри шимолида ағдарилиб кетди. Ливия расмийлари томонидан ўтказилган қидирув-қутқарув операцияси давомида икки нигериялик аёл қутқарилди.
ХМТ маълумотларига кўра, фақат январ ойида Ўрта ер денгизининг марказий қисмида экстремал об-ҳаво шароитида кўплаб кема ҳалокатлари натижасида камида 375 муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.