Ливия Миллий келишув ҳукумати бош вазири Абдул Ҳамид Дбейба Қуролли кучлар бош штаб бошлиғининг ўлганини тасдиқлади.
Бу ҳақда бош вазир қуйидаги баёнот билан чиқди:
Унга кўра, Бош штаб бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳеддад, унинг маслаҳатчиси, қуруқликдаги қўшинлар бош штаби бошлиғи ва Ливия ҳарбий саноати директори Анқарага расмий ташрифдан қайтганида содир бўлган фожиали авиаҳалокатда ҳалок бўлган.
Самолёт бортида, шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Ал-Файтури Кериб, бригада генерали Маҳмуд ал-Кетивий, бош штаб бошлиғи маслаҳатчиси Муҳаммад ал-Есави Диаб ва бош штаб бошлиғи фотосуратчиси Муҳаммад Умар Аҳмад Маҳжуб ҳам бўлган.
Қайд этилишича, Ҳаддод бугун Туркия Бош штаб бошлиғи генерал Селчук Байрактарўғлининг таклифига биноан Туркия пойтахтига келганди ва Миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер билан учрашганди.