"Ливерпул"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард клуб тарихидаги XXI асрдаги энг яхши футболчи сифатида тан олинди.
Goal томонидан тузилган рейтингда айтилишича, "ўша пайтда жуда ўртамиёна бўлган "Ливерпуль" Жеррардсиз 2005 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмасди".
Рўйхатнинг иккинчи поғонасида мисрлик Муҳаммад Салоҳ, учинчи ўринда уругвайлик Луис Суарес жойлашган.
Жеррард "Ливерпуль"нинг собиқ сардори. Ярим ҳимоячи 1998 йилдан 2015 йилгача мерсисайдликлар сафида ўйнаган. Ярим ҳимоячи жамоада 504 та ўйин ўтказган ва 2004/2005 йилги мавсумда "қизиллар" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.