Финалда Юрген Клопп шогирдлари «Челси»ни мағлуб этишди. Ўйин қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида якунланди.
Ғалаба голига Виржил ван Дейк муаллифлик қилди.
«Ливерпул» ўз тарихида ўнинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. Жамоа турнирдаги ғалабалар бўйича рекордчи ҳисобланади.