ОАВ маълумотига кўра, "Ливерпуль" "Барселона" вингери Руни Бардагжи хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, "қизиллар" ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин бўлган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини тўлдирмоқчи. Инглиз гранди Руни учун 50 млн евро тўлашга тайёр.
Вингер "Барселона"га ёзда "Копенгаген"дан ўтганди. Transfermarkt бу трансферни 2,5 млн еврога баҳолаган. Жорий мавсумда Руни Бардагжи 14 та ўйин ўтказди. Уларда футболчи иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.