Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм қочқинлар лагеридаги турар-жой биносига ракета тушиши оқибатида камида 15 фаластинлик жароҳат олди.
Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA агентлиги шаҳар ҳукумати вакилига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, одамлар Ливан ҳудудидан Исроилдаги нишонга учирилган ва Исроил ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган ракета парчалари туфайли яраланган.
Барча ярадорлар, жумладан, асосан аёллар, ўртача оғирликда “Табет” шаҳар давлат шифохонасига етказилган.