“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 2 апрель куни “Ҳизбуллоҳ” шимолидаги Наҳария шаҳрига ракета ҳужумлари ташкил этди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар қилди.
Манбада айтилишича, Ливандаги гуруҳ Наҳария ҳудудига, хусусан Гешер ҲаЗив аҳоли масканига Катюша қурилмасидан бир қатор зарбалар берган. Ҳужумлар Ливаннинг жануби-ғарбий қирғоқбўйи ҳудудларидан йўналтирилган.
“Ҳизбуллоҳ” расмийлари билдиришича, бу ҳужум Исроилнинг жанубий Ливан қишлоқлари ва тинч аҳоли уйларига уюштирган ҳужумларига жавобан ташкил этилган. Олдинроқ, Исроил жанубий Ливандаги Ярин шаҳрига зарба берган эди. Оқибатда бир нафар аёл ҳалок бўлган.
Исроилнинг 12-канал телерадиокомпанияси Наҳария ҳудудида ҳаво ҳужуми сиреналари ёқилганлигини билдирган. Исроил миллий тез ёрдам хизмати эса ракета ҳужуми натижасида жароҳатланган ёки қурбонлар бўлмаганлигини айтган.