Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ливандаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 400 млн доллардан ортиқ маблағ зарур

Ливандаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 400 млн доллардан ортиқ маблағ зарур

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Йенс Леркнинг маълум қилишича,сентябрь ойи ўрталарида Ливанда содир бўлган низолар ва зўравонликлар оқибатида камида 1000 киши ҳалок бўлган ва яна 6000 дан ортиқ киши яраланган.

Воқеалар жараёнида бир қанча инфратузилмалар вайрон бўлиб, аҳоли озиқ-овқат ва тиббий воситаларга бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларга дуч келяпти.

БМТ маълумотига кўра, вазиятни барқарорлаштириш ва аҳолининг гуманитар эҳтиёжларини қондириш учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ зарур. Бу ёрдам биринчи навбатда озиқ-овқат, сув, тиббий воситалар ва бошпаналар билан таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, қуролли тўқнашувлар оқибатида вайрон бўлган инфратузилмаларни тиклаш ва янгидан қуриш учун ҳам қўшимча ёрдам керак.

БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳукуматларни Ливанга ёрдам кўрсатишда фаол қатнашишга чақирар экан, ҳозирда мамлакатдаги гуманитар инқирознинг олдини олиш учун тезкор ва самарали ҳаракатлар зарурлиги таъкидланяпти.

Киритилди: 22:03 01.10.2024. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!