Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ливанда ўлдирилган ва майиб бўлган болалар сони ортиб бормоқда

Ливанда ўлдирилган ва майиб бўлган болалар сони ортиб бормоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) сўнгги 11 кун ичида Исроил Ливанда 100 дан ортиқ болани ўлдирган, сўнгги олти ҳафта ичида Исроил ҳаво ҳужумларида яна 690 нафар бола яраланганини маълум қилди.

“Ливандаги болалар можаронинг оғирлигини кўтармоқда. «Юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди, сон-саноқсиз бошқалар кўчирилди ва барчаси таълимдан маҳрум бўлди», деди УНИCEФ.

23 сентябрь куни Исроил Ливанга ҳаво ҳужумларини кучайтирди ва бу мамлакатга сўнгги 20 йилдаги энг йирик ҳужуми бўлди.

«8 ёшли Амир ҳаво ҳужумида яраланди, умуртқа поғонасига шрапнеллар жойлашиб олди», деб ёзади БМТ Болалар жамғармаси жароҳатланган боланинг суратини эълон қилиб.

Киритилди: 14:40 10.10.2024. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!