Бомбаланаётган Ғазо: 444-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 444 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Хон Юнис, Байт Лаҳия, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 50 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 45259 киши шаҳид бўлди.
▪️Иккинчи кундирки, босқинчилар Камол Адван касалхонаси ва унинг атрофини узлуксиз ўққа тутмоқда. Шифохонада ҳужумлар туфайли дафн этилмайдиган шаҳидлар бор. Касалхонада озиқ-овқат ва сув деярли тугаб қолган.
▪️УНРВА: Ғазодан ташқари барча урушларнинг қоидалари бор, бу эрда барча қоидалар бузилади. Мактаблар ва шифохоналарга ҳужумлар одатий ҳолга айланган.
▪️Ал-Қудс бригадалари: шаҳид жангчи душман зирҳли транспортёрига ҳужум пайтида Ғазо марказида, Байт Ханунда бир гуруҳ аскарларни йўқ қилиб, ундаги портловчи мосламани ишга туширди.
▪️Ал-Қассам Бригадалари: Биз Ғазо шимолидаги Байт Ханун шаҳрида сионист аскарларга ҳужум қилдик.
▪️Женин баталони: Фаластин маъмурияти Жениндаги операцияда қатнашишдан бош тортган 237 нафар аскарини ҳибсга олгани ҳақида маълумотга эгамиз. 7 октабрдан бери Фаластин хавфсизлик кучлари терговсиз 14 нафар тинч аҳолини ўлдирган.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қаландия лагерига бостириб киришди. 3 фаластинлик яраланган. Босқинчилар фаластинликларни ҳибсга олиш учун катта рейдлар ўтказмоқда.
▪️The Washington Post: Расмийларнинг Женин операциясидан мақсади Ғазо секторини назорат қилиш.
▪️Байтлаҳм Ғазо сектори билан бирдамлик учун Рождество байрамларини бекор қилишга қарор қилди.
▪️Ғазо уруши бошланганидан буён баъзилари ҳарбийларга алоқадор бўлган Исроил ташкилотлари Европа Иттифоқидан 250 миллион доллардан ортиқ маблағ олди.
▪️Ливанда Исроил ҳарбийлари Кфар Кила шаҳрини кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлади.