Ливандаги вазият кескинлашганидан бери Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 1318 кишига етди.
Бу ҳақда CNN телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган ҳисоботига таяниб хабар беради.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ҳужумларда камида 50 киши ҳалок бўлган.
Олдинги кун, 2 мартдан бери ҳалок бўлганлар сони 1268 кишига етган эди.