Газетанинг ёзишича, Жозеф Аун АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлади ва ушбу минтақавий сулҳга Ливан ҳам киритилишига умид билдирди. Бироқ, Исроил ҳукумати ва армияси мамлакат жанубида "Ҳизбуллоҳ" қуролли гуруҳларига қарши жанглар давом этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ эълон қилинган вақтдан бери Исроил Ливан ҳудудига зарбалар беришда давом этиб келмоқда.
Ливан президенти маъмурияти томонидан эълон қилинган баёнотда, Аун "минтақавий тинчлик Ливанни ҳам барқарор ва мустаҳкам асосда қамраб олиши учун" мамлакат барча саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирди.