Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашиш воситаси” сифатида фойдаланишда айблади

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашиш воситаси” сифатида фойдаланишда айблади

Жозеф Аун Теҳронни АҚШ ва Исроил билан урушда Ливан халқининг хоҳишига қарши ўлароқ, ўз мамлакатидан музокара воситаси сифатида фойдаланаётганини айтди.

"Бу сизнинг мамлакатингиз эмас, бу бизнинг мамлакатимиз. Сиз бизга ёрдам беришга уринмаяпсиз. Ливан халқи сизнинг шахсий манфаатларингиз учун бадал тўламоқда. Бизнинг манфаатларимиз сизники билан мос келмайди. Биз бундан тўйдик ва тинчликда яшашни истаймиз. Ливан халқи тинч ва муносиб яшашга лойиқ. Одамлар ҳар 5-10 йилда уйлари вайрон бўлишини кўришни хоҳламайди", — деди Ливан президенти.

1980-йилларда ташкил этилганидан бери “Ҳизбуллоҳ” Исроил билан бир неча бор урушган. Шу йилнинг 28 февралида бошланган АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушига жавобан гуруҳ Исроилга ракеталар учирди. Исроилнинг агрессив жавоб зарбалари оқибатида 3500 дан ортиқ ливанлик ҳалок бўлди ва аҳолининг қарийб бешдан бир қисми уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Апрел ойида Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди. Шундан кейинги музокараларга қарамай, Байрутда портлашлар ва ҳужумлар тинмади. Эрон АҚШ билан урушни тугатиш келишувини Исроилнинг Ливандан чиқиб кетиши шарти билан боғлади.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!