Ливан жанубидаги жангларда яна тўрт нафар исроиллик аскари, жумладан бир майор ва капитан ҳалок бўлди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, гап бир заҳирадаги майор, иккита заҳирадаги капитан ва захирадаги сержант ҳақида кетмоқда.
Армия департаменти матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ҳарбийлар Ливан қишлоқларидан бирида «Ҳизбуллоҳ» билан жангларда ҳалок бўлган. Тўқнашувда 14 нафар исроиллик аскарнинг ҳам яралангани билдирилди.
30 сентябрь куни қуруқликдан ҳужум бошланганидан бери Ливандаги жангларда ҳалок бўлган Исроил аскарлари сони 33 нафарга етди.