Маълум қилинишича, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам Исроилни Ливандаги ҳарбий операцияларни тўхтатишга чақирди.
Калласнинг фикрича, Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг сўнгги ҳужумларидан сўнг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо жавоб ҳаракатлари аҳолининг оммавий кўчишига олиб келиши ва вазиятни янада беқарорлаштириши мумкин.
Каллас Ливан ва унинг аҳолисини урушга жалб қилиш хавфи ҳақида огоҳлантириб, дипломатия ва ўт очишни тўхтатишга қайтиш Ливанни тартибсизликдан сақлаб қолиш учун энг яхши имконият эканини билдирди.
"Исроил душанбага ўтар кечаси Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши қуруқликдаги чекланган амалиётини бошлади. Қуруқликдаги кучлар киритилишидан олдин Исроил мудофа кучлари Ливаннинг Байрут жанубий чеккасини кучли ҳаво ҳужумлари билан ишғол қилди. Бу ҳаракатлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган “Ҳизбуллоҳ”нингнинг Эронга ҳужум қилгани учун қасос олиш мақсадида Исроилга ракета ва дронлар учиришига жавоб эди”, дейилади хабарда.