Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Литвада Хитойда ишлаб чиқарилган техникалардан фойдаланиш тақиқланади

Литвада Хитойда ишлаб чиқарилган техникалардан фойдаланиш тақиқланади

Литва ҳукумати 2025 йилдан бошлаб давлат муассасаларига Хитой ва миллий хавфсизликка таҳдид уйғотадиган бошқа давлатларнинг электроникасидан фойдаланишни тақиқлайди. Чекловлар компьютерлар, смартфонлар, фото ва видеокамералар, шунингдек, дронларга ҳам тааллуқли, деб ёзади LRT. Тақиқ жорий этилгач, ҳуқуқ-тартибот органлари шу турдаги ҳар қандай техникани мусодара қилиши керак бўлади.

Мамлакат ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, идоранинг ўзи ва унга бўйсунувчи полиция, ёнғин-қутқарув ва чегара хизматлари аллақачон Хитойда ишлаб чиқарилган барча турдаги техникалардан деярли воз кечиб бўлган. Фақатгина кузатув тизимлари муаммо туғдирмоқда. ИИВ раҳбарининг ўринбосари Арнолдас Абрамавичюсга кўра, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўз камераларининг учдан икки қисмини алмаштирган. «Хитойнинг эски видеотехникаларидан ҳамон турли объектларни қўриқлашда фойдаланилмоқда. Аммо полиция департаменти уларни имкон қадар тезроқ алмаштиришга уриняпти», — дея қўшимча қилади у.

Вилнюс муниципалитети маъмурияти директори Адомас Бужинскаснинг маълум қилишича, шаҳардаги кузатув камераларининг учдан бир қисми Хитойда ишлаб чиқарилган ва йил охирига қадар уларнинг барчасини алмаштириш имконсиз. Бундан ташқари, маҳаллий давлат муассасаларида 130 та Хитой компьютери турибди, пойтахт жамоат транспортини янгилаш ҳақида гап кетса, доим Хитой автобуслари таклиф этилади.

«Бозор бўйича маслаҳатлашувлар давомида транспорт хизматларини кўрсатмоқчи бўлган пудратчилар доимий равишда Хитой маҳсулотларини кўриб чиқиш керакми дея сўрайчи, чунки улар арзон ва етказиб бериш тез», — дейди Бужинскас. Амалдор келажакда бундай автобусларни кимдир ўчириб қўйишини истамаслигини ва бу ерда қарор миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилиниши кераклигини таъкидлайди.

Бу борада энг қийин вазият учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларига тааллуқли — мазкур бозорда Хитой ишлаб чиқарувчилари етакчси. Муқобил вариантлар қиммат ёки уларники каби техник имкониятларга эга эмас.

Ҳозирча ҳарбийлар учун истисно мавжуд — улар олдингидек Хитой дронларини харид қила олади. Литва мудофаа вазири Лауринас Кашюнасга кўра, бунга параллель равишда муқобил вариантлар яратилмоқда: қуролли кучларда бу каби тадқиқотларни ўтказиш учун кейинги йилнинг апрелига қадар вақт бор.

Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайдиган Литва компанияларидан бири Unmanned Defence Systems. Унинг раҳбари Витенис Бузас ўз маҳсулотлари ҳукуматнинг янги талабларига жавоб бериши, шунингдек, НАТО стандарларига мос келишини маълум қилди.

Киритилди: 21:15 13.08.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!