Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Литва, Польша ва Эстония соғлиқни сақлаш тизимини уруш ҳолатига тайёрламоқда

Литва, Польша ва Эстония соғлиқни сақлаш тизимини уруш ҳолатига тайёрламоқда

Россия Федерацияси билан чегарадош Европа мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимини уруш ҳолатига тайёрламоқда. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Нашрга кўра, Литва, Польша ва Эстония кутилаётган ҳарбий тўқнашув эҳтимолига қарши турли чораларни кўрмоқда. Жумладан, Литва НАТОнинг шарқий қанотига ҳужум бўлиши каби энг ёмон сценарийга тайёрланмоқда. Россиянинг Украинага тўлиқ ҳажмдаги босқини ортидан ҳарбий можаро таҳдиди кескин кучайгани таъкидланмоқда.

Мамлакатда ҳарбийлар, полиция, ёнғин ўчириш хизматлари, шифохоналар ва тиббиёт ходимлари фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилишга ўргатилмоқда.

Киритилди: 20:15 17.06.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!