Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Литва чегарасида НАТО вертолётлари иштирокида халқаро ҳарбий машғулотлар бошланди

Литва чегарасида НАТО вертолётлари иштирокида халқаро ҳарбий машғулотлар бошланди

НАТОнинг "Griffin Lightning" деб номланган халқаро ҳарбий машғулотлари доирасида иттифоқчи давлатларнинг вертолётлари Литва ҳудуди, жумладан, чегара ҳудудларида паст баландликларда парвоз қилади.

Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Ҳарбий ўқув машғулотлари Литва ҳудудида 3 майдан 23 майгача бўлиб ўтади. Литва аҳолиси учун энг сезиларли қисми шу шанба куни бошланади. Гап немис ҳарбий вертолётларининг Литва ҳаво ҳудудида ҳам кундузи, ҳам тунги парвозлари ҳақида бормоқда", — дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги мамлакатга 30 га яқин Германия ҳарбий вертолётлари (TIGER жанговар вертолётлари, NH90 транспорт вертолётлари, CH-53 оғир юк кўтарувчи вертолётлар ва EC135 енгил кўп мақсадли вертолётлар) етказиб берилишини маълум қилди.

Киритилди: 17:27 02.05.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!