Литва иқтисодиёт ва инновациялар вазири Аушрине Армонайте мамлакат фуқароларини танклар ишлаб чиқаришга сармоя киритишга чақирди.
Бу ҳақда у LRT миллий радиосида айтди.
"Масалан, аҳолидан қарз олишнинг йўллари бор. Мен облигациялар билан бундай ғоялар ҳақида танқидларни эшитганман, лекин фуқароларда ҳали ҳам кўп пул бор. Балки уларни пайпоқда сақламасдан, танкларга сармоя киритганингиз маъқулдир”, деди вазир.