Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида жойлашган “B.” хусусий корхонасига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
🔍 Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги 3 дона ёнилғи тўлдириш устунларидаги 8 талик тўлдириш дастаклари орқали нефть маҳсулотлари (Аи-80, Аи-91, Аи-92, Аи-95) ни тегишли лицензия олмасдан чакана сотиш фаолиятини амалга ошириб келаётганлиги аниқланди.
1️⃣ Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 701-сонли Қонунига кўра, ушбу АГТШга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима қўлланилди.