Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лионель Месси ўз келажаги ҳақида гапирди

Лионель Месси ўз келажаги ҳақида гапирди

«Интер Майами» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва фаолиятимнинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олаяпман. Клуб, ўйинлар, жамоадошлар, оилам, дўстларим – барчасидан завқ олаяпман.

Мен олдиндан режа қилмайман. Шунчаки, ҳозирги ондан баҳра олиб яшайман», – деди Месси. Унинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X (илгари Twitter) орқали келтирди.

Аввалроқ, Лионель Мессининг келаси мавсумда «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испания клуби 37 ёшли ҳужумчини 2025 йил охиридаги МЛС мавсуми тугагач, қисқа муддатга ижарага олиши мумкин.

3 март куни «Интер Майами» сафарда МЛС доирасида «Хьюстон Динамо»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:37 28.02.2025. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!