Киевнинг Академик Глушков 41 кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида нотаниш аёлнинг жасади топилди. Марҳума 8 қаватда тўхтаб қолган лифт ичида аниқланди. Бу ҳақда 3 июль куни соат 17:20да милиция ходимларининг «Ахборот хизмати» бўлимига маълум қилинган дея хабар берди «segodnya.ua».
Маълум бўлишича, топилган мурда 1952 йил туғилган аёлга тегишли бўлиб, лифтнинг ичи қон билан қопланган бўлган. Текширувлардан аниқланишича, аёлга бир неча маротаба ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига жароҳат етказибгина қолмай, болға билан ҳам уришган. Милиция ходимлари лифт ёнида жойлашган ахлат челагидан эса қонга беланган пичоқ ва болғачани топишди.

Гумонланувчининг шахси аниқланди. У худди шу қаватда турувчи 1977 йил туғилган Танасийчук Александр Дмитриевич бўлиб чиқди. У 40-45 ёшларда бўлиб, бўйи 1.60-1.65, сочи қора сал калтароқ бўлган эркак. Тахминларга қараганда, қотил руҳий хаста бўлиб, аёлни нима сабабдан ўлдиргани номаълум.
