Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

The Korea Times нашрининг хабар беришича, LG ўзининг Москва яқинидаги заводида ишлаб чиқариш жараёнини қисман қайта тиклаган. Компания вакилига кўра, бу қарор 2022 йилда уруш бошланганидан бери бекор турган ишлаб чиқариш қувватларининг эскиришининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Заводга янги материаллар етказилмаган, фақат мавжуд захиралардан фойдаланилмоқда.

"LG компанияси вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда, чунки уруш ҳали тугамаган. Биз воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва санкциялар бекор қилинганидан сўнг иш жараёни қайта тикланиши мумкин", — дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.

The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.

Киритилди: 22:18 28.03.2025. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!