Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Левандовски 3-бор Польшада йил спортчиси деб топилди

Левандовски 3-бор Польшада йил спортчиси деб топилди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Польшада 2021 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Соврин 1926 йилдан бери Przeglad Sportowy томонидан топширилади.

Даъвогарлар орасида 20 спортчи бор эди. Ғолиб овоз бериш йўли билан аниқланди.

Левандовски 3-бор ушбу совринни қўлга киритди. У 2015 ва 2020 йилларда ҳам ғолиб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи 2021 йилда Бундеслига ва Германия Суперкубогида ғолиб бўлди, топ-5 лигада энг кўп гол (69) урган футболчига айланди.

Киритилди: 18:30 09.01.2022. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!