Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Леонардо ди Каприо БМТ бош конференциясида нутқ сўзлаган 16 ёшли Грета Тунбергни мақтади

Леонардо ди Каприо БМТ бош конференциясида нутқ сўзлаган 16 ёшли Грета Тунбергни мақтади

Америкалик актёр ва табиатнинг фаол ҳимоячиси Леонардо ди Каприо швециялик экология фаоли 16 ёшли Грета Тунбергга «замонамиз етакчиси» дея эътироф қилди, деб ёзмоқда «Известия».

Актёр Instagram’даги саҳифасига Грета билан бирга тушган суратини жойлади ва қизалоқнинг «ҳаракатсизлик даври ўтди» дея дунё давлатлари раҳбарларига қилган мурожаати беиз кетмаслигига умид қилишини билдирди.

«Тарихда дунёни ўзгартиришга қодир овозларнинг шундай баланд янграши натижасида амалга ошган бурилиш нуқталари кузатилган. Грета Тунберг замонамиз етакчисига айланди. Тарих биз ҳозир қилаётган ишларимизга баҳо беради, келажак авлод учун сайёрамизда табиий яшаш шароитлари учун эзгу ишларни амалга оширишимиз шарт», — деб ёзган Instagram’да Ди Каприо.

Шунингдек, актёр Грета ортидан эргашаётган ёш экология фаоллари бутун дунёда амалга ошираётган ишлар келажакка оптимизм билан қарашга имконият бераётганлигини таъкидлади.

Грета Тунберг сентябрда БМТда нутқ сўзлаб дунё етакчиларини иқлим ўзгаришларига нисбатан бепарволик ва «ўз болалигини йўқотилиши»да айбдор деб ҳисоблашини маълум қилган. Кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп қизни мақтаган, Россия президенти Владимир Путин эса Грета Тунбергнинг фаоллигига муносабат билдириб, эзгу мақсадларни амалга ошириш йўлида болалар ва ўсмирлардан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлигини қайд этганди. Қиз иккала давлат раҳбарининг ҳам гапларига ҳамоҳанг равишда Twitter профилидаги ёзувларни ўзгартириб қўйган.

Киритилди: 20:04 03.11.2019. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!