Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан музокараларнинг янги босқичи санаси яқин вақт ичида маълум қилинишини айтди.
Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.
"Биз яқин орада тўғридан-тўғри музокараларнинг навбатдаги босқичини эълон қиламиз", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган эди.