Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Лавров: Россия ва Туркия Яқин Шарқдаги можароларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилади

Лавров: Россия ва Туркия Яқин Шарқдаги можароларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилади

Россия ва Туркия ўтиш даври ҳукумати ишини таъминлаш учун Суриядаги ҳамкорликни давом эттиради.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада туркиялик ҳамкасби Ҳоқон Фидан билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди .

"Бизнинг ёндашувларимиз Сурия бўйича яқин мулоқотга асосланган. Ўтиш даврида Сурия расмийларини қўллаб-қувватлаш муҳим", - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Москва Ғарб давлатлари томонидан Сурияга қарши санкциялар бекор қилинишини олқишлайди.

Ташқи ишлар вазири шу ойда кескинлик кучайиб бораётган Ливия мавзусига ҳам тўхталди.

"Россия бошқа соҳаларда, жумладан, Ливияда ҳам ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Биз янги ҳарбий амалиётларга олиб келиши мумкин бўлган кескинлик кучайишига йўл қўймаслик учун Ливия можаросида иштирок этаётган томонларга ўз таъсиримиздан фойдаланишга келишиб олдик", - дея таъкидлади Лавров.

Киритилди: 21:32 27.05.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!