Маҳбуслар алмашинуви Россия ва АҚШ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди, деди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, 10 апрель куни бўлиб ўтган сўнгги алмашинув ташаббускорлари ҳам Москва, ҳам Вашингтон бўлган.
"Ишончим комилки, ҳар қандай инсонпарварлик ишораси, ҳатто икки кишининг ўз оиласи билан қўшилиши ҳақида гап кетганда ҳам, ҳар доим ижобий бўлади”, — деди Лавров МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ ўзаро тушунишни тўлиқ тиклаш учун вақт керак.
10 апрель куни томонларнинг Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга интилиши фонида ишонч мустаҳкамланиб бораётганидан далолат сифатида Абу-Дабида Россия ва АҚШ маҳбуслар алмашинувини ўтказгани хабар қилинган эди.