Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи мусодара қилинган кемалардаги юкларни сотиб, тушган даромадни Украинага йўналтираётганини айтди.
"Улар ўзларига нафақат кемаларни тўхтатиш ва текшириш, балки юкни олиб қўйиш, сотиш ва ундан тушган маблағни Украинага бериш ҳуқуқини ҳам бериб қўйишди", — деди Лавров.
"Вести" ахборот хизматига берган изоҳида вазир Киев ҳукумати бу маблағларни, унинг таъбири билан айтганда, "нацистик режимни мустаҳкамлаш" учун сарфлаётганини даъво қилди.