Исроил ҳарбийлари ва махсус хизматлари Эроннинг ҳарбий салоҳияти тикланиш суръатларидан ҳайратда. Бу ҳақда The Jerusalem Post ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, бундай баҳони ҳам Исроил мудофаа армияси — ЦАХАЛ, ҳам «Моссад» вакиллари билдирмоқда.
Аввалроқ исроиллик экспертлар Эронга берилган зарбалар Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини «бир неча йилга орқага сургани»ни таъкидлаган эди. Бироқ ҳозир бу хулосалар нотўғри бўлгани тан олинмоқда.
Газета манбаларига кўра, ЦАХАЛ Эрон томонидан «ҳеч ким кутмаган даражада ҳайратланарли тез бурилиш»ни кузатмоқда. Бу ҳолат фақат бир йўналишда эмас, балки бир қатор соҳаларда, жумладан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳам намоён бўлмоқда.
Агар ҳозирги суръат сақланиб қолса, Эроннинг ракета арсенали бир йилдан кам вақт ичида урушгача бўлган даражага қайта тикланиши мумкин.