Мамлакатда электр узатиш тармоқларини текшириш учун дронлардан фойдаланувчи "Sadales tikls" компанияси операторлари маҳаллий аҳоли томонидан тажовузга дуч келди.
Бу ҳақда компания вакили Диана Гауце маълум қилди, деб ёзади "Otkrito" портали.
Унинг сўзларига кўра, аҳоли дронларга тош ва таёқлар отган, уларни шланг билан сув оқими ёрдамида уриб туширишга уринган, шунингдек, операторларга таҳдид қилган. Бундай ҳолатларга одамларнинг ўз ер участкалари устидан хорижий ёки ҳарбий дронлар учиб ўтиши мумкинлигидан хавотирда экани сабаб бўлган.