Украина дронлари 10 август тонгида Нижнекамск шаҳрига ҳужум қилди. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 39 киши яраланганини маълум қилган.
Татаристон расмийларининг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.
Россия томони ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Ўзбекистон ТИВ вакили ҳам ҳалок бўлганлар орасида ватандошларимиз борлигини тасдиқлади. Ҳозирда уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Ватандошларимизнинг яқинларига сабр тилаймиз.