17 декабр куни бутун Латвия бўйлаб мамлакат қуролли кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини текшириш ва юзага келиши мумкин бўлган ташқи таҳдидга жавоб бериш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
"Ушбу машғулотлар хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эмас, аммо биз NATO ва Россия ўртасидаги кескинликнинг кучайишига тайёр бўлишимиз керак", дейилади Латвия Мудофаа вазирлиги баёнотида.