Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Латвия Россия ва Беларусга қарши санкциялар доирасида 147 шахснинг активларини музлатиб қўйди

Латвия Россия ва Беларусга қарши санкциялар доирасида 147 шахснинг активларини музлатиб қўйди

Латвия Россия ва Беларусга қарши санкциялар рўйхатига киритилган 147 шахснинг активларини музлатиб қўйди.

Бу ҳақда Молиявий разведка хизмати раҳбари ўринбосари Паулис Ильенковс маълум қилди.

"Россия ва Беларусга нисбатан жорий этилган санкцияларни амалга ошириш доирасида ҳозирда Латвияда 147 та санкция қўлланилган шахснинг активлари музлатиб қўйилди, шу жумладан, 102 та кўчмас мулк объекти ва 80 та транспорт воситаси тўғридан-тўғри ёки билвосита Латвияда санкциялар қўлланилган шахсларга тегишли" - деди у.

Унинг сўзларига кўра, банк ҳисоб рақамларидаги музлатилган маблағлар миқдори 53,3 миллион еврони ташкил этади, активларнинг умумий қиймати эса қимматли қоғозлар билан бирга 80 миллион евродан ошади.

Киритилди: 18:21 01.11.2024. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!