Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Lasetti"нинг йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди

"Lasetti"нинг йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди

Автомобилда бўлган йўловчилар шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

24 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтувчи D006 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 27-километрида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган фуқаро А.Д. "Lasetti" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Автомобилда бўлган йўловчилар шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:25 25.07.2026. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!