Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Ласетти» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетди

«Ласетти» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетди

Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 08:00да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Ласетти» автомобилининг 25 ёшли ҳайдовчиси А.Р. ушбу кесишмада йўл ҳаракати тартибига риоя қилинишини назорат қилиб турган ЙҲХБ ЙПХ инспектори, лейтенант М.Д.ни уриб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олган ва касалхонага олиб кетилган. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилади.

Киритилди: 14:50 18.10.2019. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!