Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ламин Ямал — ЕЧЛ рекордларини янгилашда давом этмоқда

Ламин Ямал — ЕЧЛ рекордларини янгилашда давом этмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Ламин Ямал Чемпионлар лигасининг барча мумкин бўлган рекордлар китобини қайта ёзишда давом этмоқда. Сешанба оқшомида у ушбу нуфузли турнирдаги ўзининг 30-учрашувини ўтказди. Бундан ташқари, Ямал ушбу кичик юбилейни муносиб тарзда нишонлади — «Ньюкасл»га қарши баҳсда «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Ламин Ямал 18 ёшу 240 кунлигида Чемпионлар лигасида 30 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди. У «ПСЖ» футболчиси Уоррен Заир-Эмерининг натижасини деярли бир йилга янгилади. Эслатиб ўтамиз, Заир-Эмери аввалроқ ушбу маррага 19 ёшу 227 кунлигида эришган эди.

Киритилди: Бугун 20:15. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!