Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов «Prague Masters» мусобақасида ғолиб чиқди

Нодирбек Абдусатторов «Prague Masters» мусобақасида ғолиб чиқди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилган Prague International Chess Festival 2026 турнири якунига етди. Бугун, 6 март куни мусобақанинг сўнгги — 9-тур учрашувлари ўтказилди.

Турнир жадвалида 5,5 очко билан пешқадам бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов охирги турда оқ доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниманн билан баҳс олиб борди ва учрашув дуранг билан якунланди. Шу тариқа Абдусатторов 6 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Абдусатторовнинг чемпион бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона рақиб — нидерландиялик Жорден ван Форест кутилмаганда эронлик Парҳам Маҳсудлуга имкониятни бой берди. Ван Форест ҳатто дуранг ўйнаганида ҳам Абдусатторов турнир ғолибига айланган бўларди. Фақат унинг ғалабаси ҳолатидагина тай-брек ўйинлари ўтказилиши мумкин эди.

Сўнгги турда Нодирбек Ёқуббоев ҳам муҳим ғалабага эришди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, дунё рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган германиялик Винсент Кеймерга қарши партияда зафар қучди. Ёқуббоев 4,5 очко билан 6-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Нодирбек ушбу нуфузли мусобақада иккинчи бор чемпионликни қўлга киритди ва фестивал тарихида буни уддалаган илк шахматчига айланди.

Киритилди: 23:59 06.03.2026. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!